АсосийSUG'DIYONA

Италиялик аёл уй тутишни билмагани учун 6 йилга қамалиши мумкин

Италия ғарбидаги Лацио шаҳрида яшовчи эркак ўз рафиқасини мазали овқат тайёрлай олмаслик ва уйни саранжом тута олмасликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Аёлни оиласига нисбатан шафқатсизликда айблашмоқда. Исми ошкор этилмаётган 40 ёшли италиялик аёл олти йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин. Унинг 47 ёшли турмуш ўртоғи аёлининг яхши бека эмаслигидан икки йилдан бери азият чекаётганини маълум қилган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи, шунингдек, сотиб олиб келаётган маҳсулотлари аёлининг эътиборсизлиги оқибатида айниб қолаётганини ҳам қўшимча қилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар