Букингем саройидаги манбанинг маълум қилишича, Кейт Мидлтон ҳомиладорликнинг иккинчи ойини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда “ELLE” нашри хабар бермоқда.
Учинчи фарзанд туғилишини герцогинянинг турмуш ўртоғи хавотир билан қарши олган. Айтишларича, шаҳзода бир неча йил ўтибгина яна бир бор ота бўлишни режалаштирган эди.

“Кейт Мидлтон ҳомиладорлик даврини жуда қийинчилик билан ўтказмоқда. У ҳар куни тонгни кўнгил айниши билан қарши олади”,-дейилади хабарда.
Мидлтоннинг ҳомиладорлиги расмий равишда изоҳ берилмаган.

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон 2011 йилнинг 28 апрелида турмуш қурган. Уларнинг икки нафар-3 ёшли ўғил ва 9 ойлик қиз фарзандлари бор.





