"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси кеча "Валенсия"га қарши ўйинда хет-трикга эришди.
Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи профессионал фаолиятидаги 499, 500 ва 501-голларини киритганлиги билан ёдда қолди.
Лео киритган голларини 436 тасини "Барселона", 49 тасини Аргентина терма жамоаси, 14 тасини Аргентина ёшлар (U20) терма жамоаси ва 2 тасини Аргентина олимпия (U-23) терма жамоаси сафида киритган.





