Мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланди. Бу воқеадан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамила ижодини кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашди.
Орадан бир оз вақт ўтиб хонанданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ўчирилди ва Тамиланинг Қозоғистонга кўчиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди.
"Sputnik" нашри Қозоғистон шоу-бизнеси вакили, машҳур телебошловчи Серик Акишев билан боғланиб, унинг ушбу можаро юзасидан қандай фикрда эканига қизиқиб кўрди.
"Тамила нима учун Қозоғистонга йўл олгани кундек равшан. Сабаби, биринчидан Қозоғистон Ўзбекистон билан қўшни. Иккинчидан ўзбек шоу-бизнесининг кўпгина вакиллари учун Қозоғистон ўз маҳсулотларини ўтказиш имконини берувчи янги майдонга айлангани сир эмас. Фикримча, агар Тамила Қозоғистонга ўз концерт фаолиятини давом эттириш мақсадида кўчиб ўтган бўлса, бу йўлда у тўсиққа учрамайди. Лекин машҳурлик борасида бирор нарса дейишим қийин. Мисол учун, мен шундай қўшиқчи борлиги ҳақида биринчи марта эшитиб турибман. Ўша жанжалли видеоролик бўлмаганида, Тамилланинг борлиги ҳақида хабар топмасдим.
... Албатта, Тамила Қозоғистонга келиб нимага эриша олишини кузатиш, қизиқ. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, Тамила ўзининг юқорида тилга олинган хурмача қилиқлари билан Қозоғистонда шуҳрат қозонишни орзу қилмаса ҳам бўлади”, - деди Серик Акишев.
Маълумот учун, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси 2 февраль куни Тамилага берилган лицензия бекор қилинганини маълум қилди.





