"Darakchi” мобил мухбирининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бир нечтасида автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган. Ҳайдовчиларга эслатма тариқасида ёпиб қўйилган кўчалар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.
Қуйидаги кўчалар вақтинча ёпиб қўйилган:
- Ташқи ишлар вазирлигидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигигача;
- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидан ФОТОН заводигача;
- Амир Темур хиёбонидан Тошкент вилояти ҳокимиятигача(Автомобиль йўллари институти);
- Ташқи ишлар вазирлигидан Тошкент универмагигача;
- Автомобил йўллари институтидан ФОТОН заводигача;
- Шунингдек, кўчалар ёпиб қўйилгани сабабли пойтахтнинг Навоий кўчасида ҳам ҳаракатланиш қийинлашиб, тирбандликлар юзага келган;
Ҳурматли ҳайдовчилар,тирбандликда қолиб кетишни истамасангиз,имкон қадар бу кўчалардан айланиб ўтинг!





