Актриса Дилноза Кубаева “Darakchi.uz” мухбири билан суҳбатда ўзи ва Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳақида тарқалган миш-мишларни изоҳлади.
-Сизни Озодбек Назарбековга турмушга чиққанингиз тилларда достон. Ҳамманинг тилида шу гап!
- Вой, мен шу хақида гапирмасам майлими?! Тўғриси одамларнинг бўлмағур миш-мишлари жонга тегди. Кимни кимга турмушга берворишади, кимни кимгадир уйлантирворишади. Кимдир миш-мишларда ўлиб кетади. Шунақанги ғалати миш-миш ҳам бўладими?! Бу ҳақида ўзимга ҳам телефон қилиб айтганлар бўлди. Ҳайрон бўлдим. Санъаткорни бу каби миш-мишларга кўмиш яхшимас! Зерикдим шу гапдан!





