Косметика воситаларининг таркибида спирт кўп бўлганларини ишлатмасликка ҳаракат қилинг.
- Совуқда шундоқ ҳам қуриган терига улар салбий таъсир қилади.
- Кўчага чиқишдан ярим соат олдин албатта юз ва қўлларингизга парваришловчи крем суртинг. Шунда терингиз ҳимояланишга улгуради.
- Лаб бўёғидан ааввал лабларга бальзам суртишни унутманг. Бу лабларингизни ёрилишдан асрайди ва лаб бўёғи чиройли кўринишини таъминлайди.
- Соч учун мўлжалланган сунъий воситалар — лак, мусс кабилардан иложи борича фойдаланманг.
- Ҳафтада бир марта чакамуғ ёғидан сочларингизга суртинг. Ундан бир-икки томчи шампунингизга қўшиб қўйсангиз, сочларингиз қуруқ ва жилосиз бўлиб қолмайди.
- Ухлашдан аввал, албатта юз терисини пардоздан тозалаб, кечки кремдан суртинг. Бу кун давомида совуқдан қийналган юз терисининг жонига аро киради.





