АсосийJamiyat

Тошкентдаги Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи қуёш энергияси ёрдамида ёритилади

Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи фотоэлектрик станциялар билан таъминланади, деб хабар беради “Газета.uz”.

Лойиҳа Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг жорий йилдаги тадбирлар режасига киритилган. Бу ҳақда қўмита раиси Шомурод Мухамеджанов маълум қилди

“Мазкур истироҳат боғи жуда кўп тунги чироқлар ва аттракционлар билан жиҳозланганки, ҳаммаси электр энергиясида ишлашга мўлжалланган. Ушбу фотоэлектр қурилмаларини ўрнатиш натижасида истироҳат боғи ҳудудида тунги чироқларни қуёш энергияси орқали ёритиш имконияти юзага келади», — дея таъкидлаган Шомурод Мухамеджанов. 

    Бошқа янгиликлар