Россиянинг Рязан вилоятида яшовчи 32 ёшли аёл пластик жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 24 декабрида Рязан вилоятида яшовчи 32 ёшли аёл бурун шаклини ўзгартириш ниятида пластик жарроҳларга мурожаат қилган. Ўша куннинг ўзидаёқ операциядан олдинги текширув ўтказилган ва умумий наркоз остида муолажа ўтказилган.
Дори воситалари юборилгач, аёлнинг юраги уришдан тўхтаган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Анафилактик шок оқибатида ўлим ҳолати юз берган.
“Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган”, —дейилади хабарда.





