АсосийJamiyat

Euronews`да Марғилон ҳақида репортаж намойиш этилмоқда

"Euronews" телеканали орқали эфирга узатилаётган “Ўзбекистондан откриткалар” туркумидаги репортажларнинг навбатдаги сони Марғилонга бағишланди, деб хабар беради "Ўзбектуризм" МК ахборот хизмати.

Мазкур эпизод  жорий йилнинг 25 январдан 31 январга қадар  намойиш этилади. Ушбу эпизод “Ўзбекистон откриткалари” туркумидаги репортажларнинг тўртинчи сони ҳисобланади. Роликнинг асосий мавзуси дунёга машҳур Марғилон атласи. Бундан олдинги репортажларда қадимий шаҳарлар Самарқанд ва Хивадаги тарихий-маданий мерос ҳақида ҳикоя қилинган эди.

Дастурнинг кейинги қисмлари Шаҳрисабз ва Риштонга бағишланиши режалаштирилган. 

    Бошқа янгиликлар