Интернет тармоғида “Ислом давлати” гуруҳи томонидан тарқатилганлиги эҳтимоли мавжуд видео пайдо бўлди.
Унда Париждаги террактларни содир этган тўққиз нафар жангари тасвири акс этган. Кадрлар ноябрдаги ҳужумлардан олдин суратга олинган, ҳамда яқинда тармоққа жойланган.
Ушбу видеотасвирда “Францияни тиз чўктириш ҳақидаги” баёнотдан ташқари, бундан кейин ҳам антитеррорчилик коалицияси иштирокчи мамлакатлари фуқароларини ўлдириш ваъдаси берилган.
Шунингдек, видеода париж ҳужумини уюштирган жангарилар Суриядаги асирларни қатл этишини кўрсатиб берган.





