АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар фаолияти чекланиши ростми?

21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Ҳаракатнинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси М.Зуфаров 2015 йил давомида Ҳаракатнинг ҳудудий Кенгаши тизимидаги туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ахборот берди.

Матбуот анжумани якунида оммавий ахборот воситалари томонидан берилган саволларга тегишли жавоб берилди.
Мазкур анжумандан сўнг, айрим интернет нашрларда Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар фаолияти чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Хусусан нашрларда бугунги кунда Ҳаракат томонидан ижтимоий тармоқлар, хусусан "Телеграм”, "Фейcбук” ва "Одноклассники”нинг техник ва бошқа имкониятларини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётганлиги ҳақида нотўғри ахборотлар берилган.

Таъкидлаш лозим, бугунги кунда “Камолот” томонидан интернет тармоғида миллий сегментни янада бойитиш, ривожлантириш ҳамда фойдали ресурсларни кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Камолот” бугунги кунда "Фейсбук”, "Тwitter” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга. Шунингдек, Ҳаракат томонидан анъанавий ўтказиб келинаётган "Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика танловида "Йилнинг энг яхши блогери” номинаwияси бўйича энг фаол блогерлар ра-батлантириб борилади.
 

    Бошқа янгиликлар