АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 25 январь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкентда 25 январь, душанба куни ҳаво ҳарорати кундузи 18-16 даражагача иссиқ, кечаси 3-5 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража иссиқ,вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин, бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 14-19 даража иссиқни ташкил этади, ёғингарчиликлар кузатилмайди.
Тошкент,Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-18 даража иссиқ, кечаси 0-5 даража иссиқни ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 15-20 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво ҳарорати 5-10 даражагача иссиқ, кечаси 2-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.   

 
  

    Бошқа янгиликлар