Испания терма жамоаси ва “Челси” ҳужумчиси Диэго Коста лондонлик мухлисларнинг ғазабига дучор бўлди.
Коста сўнгги вақтларда “Челси” сафида гол киритмаяпти. Шунингдек, у майдонда ўзини тутолмаётганди.
Қолаверса, Жозе Моуриньо истеъфосига айнан унинг қўли борлиги боис, ишқибозлар Костани “каламуш” деган баннерлар билан машғулотда кутиб олишган. Шунингдек, унга қарата турли буюмларни улоқтиришди.
Хабарларга кўра, Коста “Челси”ни тарк этиши кутилмоқда.





