Остона ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар беришича, интернетда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган видеодаги кишининг шахси аниқланган, деб ёзади “Uz24.uz”.
Видеода отанинг вояга етмаган қиз фарзандларига шишадаги ароқни идишларга қуйиб, гўё уни ичираётгани тасвирланган. Видео қаҳрамони - ота 34 ёшли Остонада яшовчи фуқаро бўлиб, унинг айтишича, бу видео ҳазил тариқасида олинган ва унда шишада ароқ эмас, минерал сув бўлган.
Бундан ташқари, фуқаро ушбу шахсий видеоёзувни интернетга тарқатган номаълум шахсга нисбатан чора кўрилишини сўраб, ариза ёзган.
Пойтахт полицияси видеоёзувни ўрганиб чиқди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда.





