АсосийJamiyat

Қўл телефонида беҳаё видеороликларни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро жазога тортилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтган йилда 188 та ҳолатда етти мингдан зиёд – CD, DVD дисклар, қўл телефонлари, флешкарталар, ноутбук ва планшетлар хотирасидаги беҳаё мазмундаги фотосурат, видеофильм ва роликлар аниқланган, деб хабар беради “Uz24.uz”.

Вилоят божхона бошқармаси катта инспектор-суриштирувчисининг берган маълумотларига кўра, аниқланган 186 та ҳолат юзасидан маъмурий ишлар юритилган ва икки ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тақиқланган маҳсулотни юртимизга шахсий қизиқиши эвазига олиб келган ҳуқуқбузарларга нисбатан 83 миллион сўмдан зиёд жарима жазоси қўлланилиб, олинган ашёлар давлат эгалигига ўтказилган.

Мисол учун, «Домодедово – Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан келган фуқаро қўл телефони хотирасида 461 дона беҳаё мазмундаги видеороликларни чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган. Божхона назорати вақтида бу ҳолат аниқланиб, суд ҳукми билан қўл телефони давлат эгалигига ўтказилди ҳамда фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар