АсосийShou-biznes

Голливуд актёри Жейми Фокс ёнаётган машина ичида қолиб кетган инсонни қутқарди

Америкалик актёр Жейми Фокс ёнаётган автомобиль ичида қолиб кетган инсонни қутқариб олди, деб хабар беради “ТАСС” CNN телеканали маълумотларига таяниб.

Калифорния штати пост-патруль хизмати маълумотларига кўра, ЙТҲ 18 январь, душанба куни актёрнинг Вентура округида жойлашган уйи рўпарасида содир бўлган.

Toyota Tacoma автомобили ҳайдовчиси катта тезликда келаётиб, йўл четидаги ариққа қулаб,бир неча марта ағдарилгач, ёниб кетган. Актёр Жейми Фокс ва яна бир киши зудлик билан ёрдамга шошилган. Улар қўл остидаги бор асбоб ускуналар ёрдамида автомобиль ойнасини синдириб, хавфсизлик камарини қирқиб, 32 ёшли Бретт Кайлни олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Ўт ўчириш хизмати ходимининг айтишича, улар йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудудга сал кечроқ етиб келган. Улар келганида Toyota Tacoma автомобили аллақачон олов ичида қолиб кетган эди.

“Ҳайдовчини тезда шифохонага олиб боришган экан. Машина ичида ундан бошқа ҳеч ким бўлмаган”, — деди ўт ўчириш хизмати ходими. “Ҳозирги даврда бундай ҳатти-ҳаракатлар қаҳрамонлик деч баҳоланади. Чунки ҳамма ҳам ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, бировнинг ҳаётини сақлаб қолишга жазм қила олмайди”.

Фокс Квентин Тарантинонинг “Озод этилган Жанго” фильмидаги образи билан томошабинлар меҳрини қозонган. У шунингдек, “Яккахон”, “Муқаддаси Валентин куни”, “Оқ уйнинг ҳужуми” каби фильмларда ҳам роллар ижро этган.

    Бошқа янгиликлар