АсосийJamiyat

Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди ўтди

2016 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказди.

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан бўлиб ўтган учрашувда икки томон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, бу ҳақда ЎзР ТИВ хабар беради.

2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раундидан кейинги даврдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида Афғонистондаги вазият ривожига ҳамда минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар