Исроиллик олимлар одамларда кексайиш жараёнини кислородли терапия билан секинлаштириш мумкинлигини аниқладилар, деб ёзади "Коммерсант". Унга кўра, Тадқиқотчилар 64 ёшдан ошганларни ҳафтасига беш кун давомида 90 дақиқа давомида гипербарик босим камераларига жойлаштирдилар. Маълум бўлишича, кўнгиллиларда вақт ўтиши билан теломераларнинг узунлиги (ҳужайранинг бўлиниши пайтида геномни сақлашга масъул бўлган хромосомаларнинг қисмлари) ортган. Маълумки, теломералар ёш ўтиши билан камаяди. Соф кислород теломер узунлигини 20% га оширди. Иштирокчиларнинг теломералари ҳозирда 25 йил олдинги каби узунликка эришмоқдалар. Шунингдек, беморларда ҳужайраларни қайта тиклаш жараёни 37 фоизга яхшиланди, бу ҳаётни учдан бир қисмидан кўпроғига узайтириши мумкинлигини англатади.