АсосийJamiyat

Ҳайдовчилар томонидан ЙТҲ содир бўлган йўл танқид остига олинди

Фейсбук ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида яна бир йўл транспорт ҳодисаси акс этган сурат жойланди.

Мазкур суратда пойтахтимиздаги 4-туғруқ комплекси ёнида трамвай ва Газель тўқнашувини кўриш мумкин.

Фейсбук фойдаланувчилари томонидан ҳодиса содир бўлган ердаги таъмирталаб йўллар танқид қилинган.

Дарҳақиқат, Молия вазирлиги ҳузуридаги Йўл жамғармаси мутасаддилари томонидан мазкур ҳудуд йўлларига эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўларди.  

Мазкур ҳудуд йўллари ҳақиқаттан ҳам ўнқир-чўнқирлиги ҳамда жуда торлиги билан ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдириб келмоқда.

Эҳтимол ҳодиса сабаб ҳудуддаги йўл аҳволи яхшиланишига яна бир замин яралса ажаб эмас.

    Бошқа янгиликлар