АсосийJamiyat

Фарзандларига ароқ ичираётган ота муҳокамаларга сабаб бўлди (ВИДЕО)

Facebook ижтимоий тармоғидаги мазкур видео қизғин ва кескин танқидларга сабаб бўлмоқда.

Видеода қозоғистонлик ота ўзининг кичик ёшдаги болаларига ароқ қуйиб бераётгани ва ўзи ҳам ундан истеъмол қилаётгани акс этган.

Ўзбекистонлик Фейсбук фойдаланувчилари томонидан отанинг бу ҳатти-ҳаракати қаттиқ танқид остига олинди.

Видео тасвирда эса бу иш фарзандларга зўрлаб эмас, шунчаки ўйин тарзида қилдирилаётганини кўриш мумкин, бироқ бу ишнинг оқибати яхшиликка олиб келмаслигини барчамиз биламиз. Мазкур видео 2 кун ичида Фейсбукда 103 минг маротаба кўрилди.

Хусусан, мазкур видеони тармоққа жойлаган одам бунга қуйидаги изоҳни берган:

“Бу Қозоғистон. Агар бу жиноий жавобгарлик бўлса, бу ота-оналарга ҳеч нарса энди ёрдам бера олмайди, аммо болаларни ҳали қутқариш мумкин.”

Бошқа фойдаланувчилар эса Қозоғистон жиноят кодекси моддаларини келтириб ўтиб, буни жиноятдан бошқа нарса эмаслигини айтиб ўтган.

Биз юқорида келтирилган фикрларга аниқлик киритиш учун Қозоғистон Республикаси меъёрий ҳужжатлари билан ҳам танишиб чиқдик:

Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 152-моддасига биноан вояга етмаган болаларни наркотик ёки спиртли ичимликлар ичишга жалб қилиш 180-200 соат жамоат ишига жалб қилиш, 1 дан 2 йилгача аҳлоқни тузатиш ишлари, олти ойгача ҳибсга олиш, ёҳуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жазо қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар