“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Лола Йўдошеванинг собиқ турмуш ўртоғи Шоҳрух уйланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар бермоқда.
Тўй 16 январь куни Тошкентдаги Яккасарой ресторанида бўлиб ўтган. Куёв ва келиннинг тўйда туширилган фотосуратлари эса ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Нашрнинг хабар беришича, Шоҳрух ва Лола 2005 йилда турмуш қуришган эди. Ўшанда уларнинг тўй оқшоми, Лоланинг келинлик либосидан тортиб, шоҳона оқ тулпори ва тўй учун келтирилган капалак узоқ вақт муҳокама қилинган эди. Рўзғор, уй юмушлари, оилавий икир-чикирлар сабаб санъатдан бироз узоқлашган хонанда 2011 йилдан тинимсиз ижодни бошлаган эди. Дарвоқе, уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор.





