АсосийJamiyat

Инҳа университети талабалари «Камолот» стипендияси соҳибига айланди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг икки нафар талабаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг стипендияси совриндори бўлдилар.

«Камолот» стипендияси 2007 йилда иқтидорли ва ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш учун таъсис этилган. Стипендия «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари, ташкилот тадбирлари ва лойиҳаларида фаол иштирок этувчи, ўз фуқаролик позициясига эга ва ёшлар учун ижтимоий лойиҳа тақдим этганлар учун берилади.

«Камолот» ЁИҲ маълумотига кўра, бу йил танловда 311 нафар олий таълим муассасалари талабалари иштирок этдилар. Республика комиссияси томонидан талабалар фаолияти ўрганиб чиқилди ва 75 нафар талаба танлов совриндорига айланди. Улар орасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ҳам бор.

«Камолот» стипендиясига Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетининг иккинчи курс талабалари Зиёмуҳаммад Усмонов и Нуруддин Иминохунов сазовор бўлдилар.

 

    Бошқа янгиликлар