АсосийShou-biznes

Рустам САЪДИЕВ: “Барон”ни суратга олиш менга насиб қилганидан ҳурсандман”

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан 4К форматда яратилган ўткир сюжетли “Барон” фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари, Россия Федерацияси ҳамда Туркияда суратга олинган мазкур фильм гёҳвандлик ва наркобизнесга қарши кураш борасидаги реал воқеаларга асосланган.

Тадбирда сўзга чиққар экан фильм режиссёри Рустам Саъдиев қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

“Тадбиримизни ёритишга келган хорижий ОАВ вакилларига минатдорчилик билдираман. Тақдимотга ўзбек санъатини энг кўзга кўринган вакиллари, продюссерлар, санъат арбоблари, машҳур хонандалар ва спорт усталари йиғилганидан ҳурсандман. Бекорга ҳаммани чақирмадик. Ҳозирги кундаги кинодаги вазиятга назар солсак, унда ўзига яраша муаммолар ҳам, ютуқлар ҳам бор. Давлатимиз тарраққиётида спорт ва санъатни ўрни катта. Спорт ва эстрадамизда яққол ўсиш кузатиляпти. Бу ерга сизларни чақирганимиздан асосий мақсад ўзбек киносига ҳам шамолинглар тегсин, ўзбек кино санъати ҳам сизларга етиб олсин дедик.

Ушбу фильмни суратга олиш бахти менга насиб қилганидан ҳурсандман. Давлатимиз томонидан ишонч билдирилганига минатдорман. Мазкур фильмни суратга олишда кучли салоҳиятли ижодкорлардан таркиб топган ижодий жамоа меҳнат қилди. Ўйлайманки, мазкур фильм дунё ҳамжамиятида олдида ҳам Ўзбекистон давлатининг наркотика вабосига муносабати бўлиб қолади.

Фильм дунё эканларига чиқиш мақсадида яратилди. Фильмни яратар эканман, бугунги тинчлигимиз ортида жуда катта кучлар ва қаҳрамонлар турганлигига яна бир бор амин бўлдим.

Фильм реал воқеалар асосида бадиийлаштирилган ҳолда яратилди. Унда ўзбек кинсини энг ёрқин вакиллари пул учун эмас, балки бурчи деб билиб суратга тушди. Улардан минатдорман”, дея фкирларини якунлади режиссёр.

Дарҳақиқат, ҳар бир кадри бежиз ишланмаган фильмни кўрар эканмиз, юртимизни осойишталиги ортида қанчадан-қанча меҳнат ётганлигига яна бир бор амин бўлдик. Фильмни кўришни албатта тавсия қиламиз. Юртимиз экранларида 17 январдан.

Фильмнинг очиқ тақдимоти эртага 16 январь куни Алишер Навоий киносаройида ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар