Facebook ижтимоий тармоғининг "Водители Ташкента" гуруҳида Самарқанд шаҳрида Дамас автомобили иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисаси акс этган сурат жойланди.
Мазкур суратда тўсиққа урилиб ёнбошига ағдарилиб кетган автомобилни кўриш мумкин. Сурат муаллифининг ёзишича, ҳалокат оқибатида жабрланганлар йўқ. Муаллиф ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик ва хушёрликни сўраб қолган.
Суратга қолдирилган изоҳларда ҳодиса тезлик оқибатида юз бергани ёзилмоқда.






