АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ: Истанбулдаги портлашда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Кеча,12 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган теракт қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб, Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

 Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 январь куни Туркия пойтахти Истанбул шаҳри марказий майдони Султонаҳмадда ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юбориши оқибатида теракт содир бўлгани ва оқибатда 10 киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг аксарияти чет эл фуқаролари. 

    Бошқа янгиликлар