АсосийShou-biznes

Бугун Баҳром Назаровнинг 2016 йилдаги илк премьераси

2015 йилда сермаҳсул ижод қилган хонанда Баҳром Назаров яна қизғин ижод билан банд.

Ваниҳоят у 2016 йилнинг илк премьерасини мухлислар эътиборига ҳавола қилишга шай турибди. Қўшиқ номи “Сочи билан  бўйи тенг қизни кўрдим” деб номланган бўлиб, у илк бора 2015 йилда Баҳром Назаровнинг “Шукрона” деб номланган илк яккахон концерт дастурида ижро этилган.

Тарона бугун “Ўзбегим таронаси”, “Ориат доно”, “Наврўз” ҳамда “Водий садоси” радиостанцияларида тақдим этилади.         

Мазкур қўшиққа кўплаб мухлисларнинг талабига биноан “9999” студияси томонидан клип ҳам суратга олинган, тез кунлар унинг премьераси ҳам кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар