Бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:07 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ерости силкинишлари сезилди.
ЎзФА Сейсмология институтининг хабар беришича, Тошкентда ерости силкинишлари кучи 2—3 , Андижонда – 3, Фарғонада – 3-4 баллни ташкил этган.
Пойтахтликларнинг ижтимоий тармоқларда қолдирган фикрларига кўра, Тошкентда 4-4,5 баллга яқин зилзила сезилган.
Эпицентрда 5,7 магнитудали зилзила қайд этилган бўлиб, у Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндикуш тоғларида 225 км чуқурликда жойлашгани хабар қилинди.





