Apple компанияси iPhone 6 ва 6S смартфонлари учун Smart Battery Case деб номланучи қўшимча аккумуляторли ғилофларни сотувга чиқарди, деб хабар беради “1news.az”.
“Айфонингиз ва унинг ғилофини бир вақтнинг ўзида қувватлантиринг. Шунда сиз 25 соат мобайнида телефонда узлуксиз суҳбатлашиш, 18 соатгача LTE орқали интернетдан фойдаланиш ва мусиқа тинглаш имкониятини қўлга киритасиз”, – дейилади компания расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Ғилоф Apple компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг икки хил-оқ ва тўқ кулрангдаги турлари сотилмоқда. Ғилофнинг АҚШдаги нархи 99 доллар.
Тез қуввати тугаши сабаб айфон кўпчилик фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдириши табиий. Шунинг учун бу қурилма харидоргир бўлиши кутилмоқда. iPhone`нинг аввалги авлод смартфонлари учун ҳам бундай ғилоф яратиладими йўқми, бу ҳозирча номаълум





