АсосийJamiyat

Паспортга фуқаро исми нотўғри ёзилса алмаштириш учун божни ким тўлайди?

Сўнгги пайтларда интернетда паспорт бериш билан шуғулланадиган орган ходимлари томонидан туғилган кун, исм ёки шарифни ёзишда хатоларга йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ундаги асосий савол, ушбу хато учун паспорт қайта алмаштирилганда давлат божини ким тўлаши бўлди.

Мазкур саволга Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси марказ бошлиғи, майор Санжар ҚОСИМОВ жавоб беради

— Агар биометрик паспортга  фуқаронинг шахсига оид маълумотларни киритиш чоғида биометрик маълумотларни йиғиш пункти ходими томонидан хатога йўл қўйилгани аниқланса, унинг тўғирлаш учун жавобгарлик шу ходимнинг зиммасига юклатилади.

 

    Бошқа янгиликлар