Афсонавий футболчи Зинеддин Зидан “Олтин тўп”ни ким олиши тўғрисида берилган саволларга ўз фикрини билдириб ўтди.
- Менинг назаримда бу соврин Роналдуга берилса тўғри бўларди. У “Реал”да ажойиб ўйинлари ва голлари билан олқишларга сазовор бўлиб келмоқда. Мавсум давомида у ушбу мукофатга лойиқ эканлигини кўрсатиб берди. Шунинг учун ҳам мен уни “Олтин тўп”ни олишини истардим, - дейди Зидан.





