Beeline матбуот хизмати компаниянинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 23 йил тўлиши муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида ўзгармаслигини маълум қилди.
7-8 декабрь кунлар алоқа операторининг Тошкент, Бухоро, Ғиждувон, Гулистон, Жиззах, Наманган, Термиз, Қарши, Самарқанд, Урганч, Фарғона ва Шаҳрисабздаги офислари ўз абонентларига хизмат кўрсатади.





