Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 5 декабрь шанба — дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, 2015 йил 5 декабрь шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь душанба кунига кўчирилиб, 2015 йил 5 декабрь шанба куни иш куни деб эълон қилинди.
2015 йил 7 декабрь душанба куни олти кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун дам олиш куни эмас. Уларнинг 2015 йил декабрь ойи учун белгиланган иш меъёри ўзгаришсиз қолади.
Шунингдек, Меҳнат вазирлиги таълим муассасалари, хусусан олий ўқув юртлари талабалари учун душанба — 7 декабрь куни дам олиш куни эмаслигини, ўқув жараёнлари белгиланган тартибда ўтказилишини маълум қилди.





