“Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано солиқларни ўз вақтида тўламаганликда айбланмоқда.
Аргентиналик футболчи эндиликда 816 минг евро миқдорида жарима тўлайди. Шунингдек, шартли равишда бир йиллик қамоқ жазосини олади. Бу вақт давомида футболчи назорат остида бўлади.
Маскерано октябрь ойида судда бўлиб, икки йил давомида 1,5 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаганлигини тан олганди.





