АсосийSport

Темур Кападзе ва Одил Аҳмедов жамоаси ҳайрия учун ўйнайди

Футболга ихтисослашган интернет сайтлари орасида ўз номига эга бўлган championat.asia интернет портали ўзининг ташкил топганига 5 йил тўлгани муносабати билан ҳайрия учрашувини ташкил қилади.

23 декабрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт аренасида ўзбек футболининг таниқли ўйинчилари Темур Кападзе ва Одил Аҳмедов жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Ундан тушадиган маблағлар соғлигида муаммоаси бор бўлган Ҳасанжон Эргашевнинг Ҳиндистонда операция қилиниши учун моддий ёрдам сифатида ўтказиб берилади, - деб хабар бермоқда championat.asia интернет портали.

Мазкур ҳайрия учрашувида иштирок этганлар ёки Ҳасанжон Эргашевга ёрдам беришни истаганлар учун шу кунларда унинг учун махсус ҳисоб рақами очилади. Телефон рақамлари ҳақида ҳам шундан кейин батафсил маълумот берилади.

 

    Бошқа янгиликлар