2-декабрь, чоршанба куни Тошкент шаҳридаги 45 дан ортиқ иморатларнинг қурилишига бошчилик қилган меъмор, рассом ва ҳайкалтарош Рафаель Хайрутдинов вафот этди. Бу ҳақда “qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Меъмор шунингдек, Киночилар уйи, Беньков номидаги коллежнинг ҳозирги биноси ва “Британника” ресторани биноси қурилишига бошчилик қилган.
У 2000 йилда Халқаро архитектура академиясининг Москва филиали профессори унвонига сазовор бўлган.
Дарвоқе, кеча 3-декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Рафаэль Хайрутдинов асарлари кўргазмаси очилди.





