АсосийSport

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 74-ўринга тушиб қолди

ФИФА терма жамоаларнинг декабрь ойи учун рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 74-ўринга тушиб қолди.

Бир ой муқаддам термамиз 71-ўринда эди. Эндиликда уч поғона пастлади. Осиё қитъасида Эрон термаси етакчилик қилмоқда. Форслар 45-ўринни забт этишган. Кейинги ўринларни эса Жанубий Корея (51), Япония (53), Австралия (57), БАА (65) термалари жой олишган.

Умумий рейтингга эса Бельгия ҳамон карвонбошчилик қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар