3 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди, дея хабар беради Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Хushnudbek.uz сайтида.
Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 декабрь куни чақирилиши ҳақида хабар бергандик. Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Олинган маълумотларга кўра, жорий йилдаги амнистия актининг қўлланиш доирасида ўтган йилдагилардан айрим фарқлар мавжуд.
Амнистия акти ҳақида батафсил яқин соатларда.





