АсосийДунё

БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Яқин Шарқдаги можаро фонида фуқаролик макони ва сўз эркинлигига босим кескин ошганини маълум қилди.

'БМТ Эрондаги ҳибслар ва қатллардан хавотир билдирди'ning rasmi

United Nations ҳисоботига кўра, Эронда можаро бошланганидан бери миллий хавфсизликка оид айбловлар билан 2 345 нафар киши ҳибсга олинган.

 Уларнинг аксарияти тезлаштирилган суд жараёнларидан ўтказилаётгани ва ўлим жазоси хавфи ортиб бораётгани айтилмоқда. Ҳозиргача камида саккизта қатл ҳақида хабар берилган.

Олий комиссар интернетнинг мамлакат бўйлаб узоқ муддатга ўчирилиши, оммавий сўроқлар ва фуқароларни қўрқитиш ҳолатларига ҳам эътибор қаратди.

БМТ барча давлатларни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилишга ҳамда фикр билдириш эркинлигини ҳурмат қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар