АсосийJamiyat

«Эртанги кун бизники, марра бизники!» «Ёшлар ҳафталиги» бошланди

16 ноябрдан 22 ноябр кунлари  «Эртанги кун бизники, марра бизники» шиори остида «Ёшлар ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда. Жорий йилда илк маротаба ташкил этилаётган мазкур ҳафталик доирасида:

1. Қисқа метражли фильмлар фестивали;

2. Мода ва дизайн фестивали;

3. Талабалар театр студиялари фестивали;

4. «Қувноқлар ва зукколар» танлови;

5. «Тафаккур синовлари» танловининг финал босқичи;

6. «ХХI аср – интеллектуал авлод асри» шиори остидаги илмий-амалий конференция;

7. «Янги нигоҳ» видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими каби тадбирлар ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида кинематография соҳасида ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, ёш ижодкорларнинг профессионал малакасини ошириш, катта экранларда ўз ижодини намойиш этишга йўл очиб бериш мақсадида биринчи маротаба «PROlogue» - ёш киноижодкорларнинг қисқа мертажли фильмлари фестивали ташкил этилмоқда. Ушбу танловда юзга  яқин ҳаваскор ва профессионал киноижодкорлар ўз ижод намуналарини тақдим этдилар.     

 

    Бошқа янгиликлар