АсосийJamiyat

Ўзбeкистон Прeзидeнти Франция халқига таъзия изҳор қилди

14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олланд номига мактуб йўллади.

Унда 13 ноябрь куни Париж шаҳрида юз берган қатор террористик актлар оқибатида Франция фуқароларининг қурбон бўлганлиги муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилди.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга, шунингдек, бутун Франция халқига ҳамдардлигини етказишни сўради. «Қайғуйингизга ҳамдармиз» сўзлари алоҳида қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар