АсосийShou-biznes

Ўзбек киноижодкорлари Жанубий Кореяда фильм суратга олишмоқда

Dj Yamin кенг қиррали ижодкор эканлигини исбот этишга киришган. У ўзи куй басталайди, куйлайди, актёрлик қобилияти ҳам бор. “Шошиламан”ни тинглаганлар, унинг куйлаш талантига баҳо беришга улгуришди. Dj Yamin кинода қанчалар маҳоратли актёр бўла олади? Бу ҳозирча мавҳум. Бироқ, у бош рол талқин этаётган  янги фильм ҳақида баён этамиз.

Ишчи номи “Кореядаги муҳаббат” номли янги фильм премьерасини интиқ кутиш учун сабаблар талай! Уларнинг энг асосийси фильм лавҳаларини “Қиш сонатаси” хотиралари бойитади. Бу корейс сериалини ҳаяжонсиз кўрмаган ўзбек томошабини бормикан? Жун Сангга ошиқ бўлмаган қизлар-чи?! Айнан шу севимли сериал

суратга олинган кўркам жойларда янги ўзбек фильмининг бир қисми ҳам суратга олинмоқда.

Dj Yamin ҳам Жун Санг каби романтик бўла олармикан? Бу саволга жавоб премьерадан кейин топилади. Айни пайтда Жанубий Кореядаги ўзбек киноижодкорларига омад тилаб қоламиз!

Жасур ҲАМРОЕВ

    Бошқа янгиликлар