Энди нутқида нуқсони бор ўқувчиларнинг рўйхати мактаб директори томонидан тасдиқланиб, 15 сентябргача услубий таъминот ҳамда халқ таълим муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, олий маълумотли логопед ва дефектологлар фаолият юритадиган логопед бўлинмасига I ва III даражали нутқи ҳамда нутқ аппарати органи ҳаракати ривожланмаган 1-4-синф ўқувчилари қабул қилинади.





