АсосийJamiyat

ТИВ раҳбари Россия элчихонасида авиаҳалокат муносабати билан таъзия билдирди

3 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.

ТИВ раҳбари 200 дан ортиқ инсоннинг фожиали ҳалок бўлишига олиб келган 2015 йил 31 октябрда Россия йўловчи самолётининг Миср ҳудудидаги фалокати муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар беради.

Элчи Владимир Тюрденов Президент И.А.Каримовнинг Россия Президенти В.В.Путин номига йўллаган далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар