АсосийJamiyat

Электр энергияси узилишлари сабаби нимада?

Ҳар йили октябр ойи ярмидан Яккабоғ тумани ҳудудида электр энергияси берилишида узилишлар пайдо бўлади. Бунга сабаб нима?

З.Назаров, Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани

Дархон МФЙ Доткуш қишлоғи

У.Хакимов, “Ўзбекэнерго” ДАК бошқарма бошлиғи ўринбосари жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли Қарори 7-бандида, Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига рухсат этилган қувват миқдори даражасида кучланиши 1000 вольтгача бўлган қўшимча электр қурилмаларини улаши мумкин (электр энергиясини иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун қўлланишдан ташқари) деб белгилаб қўйилганлигига қарамасдан иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун фойдаланишлари оқибатида электр энергияга бўлган талаб кескин ошиб кетишига олиб келмоқда. Натижада энергетика тизимидаги аварияларнинг олдини олиш мақсадида 110 кВкучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида УОН (устройства отключение нагрузки) автомат тизими ишлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бундан ташқари фойдалнилган электр энергиясидан қарздор бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш ҳамда режали таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқларидан алмашлаб улаш ишлари бажарилган.

Шунингдек, савол муаллифи истиқомат қилувчи ҳудуднинг фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлиги мавжуд. Қишлоқ фуқароларининг хонадонларига мустаҳкам электр энергиясини етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июлдаги “Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 161-сонли қарорига асосан чўғланма лампаларни замонавий тежамкор лампаларга алмаштириш, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва мавжуд қарздорликни қисқа муддатларда бартараф этиш тавсия этилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар