АсосийJamiyat

Тошкентда Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан учрашув ўтказилди.

 Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси  раҳбарияти Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси билан Тошкентда учрашув ўтказди,  деб хабар беради 12news.uz сайти.  Учрашувда Ўзбекистоннинг Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Жаҳон банки билан келгуси йиллардаги ҳамкорлигини янада такомиллаштириш ва юртимиздаги меҳнат шарт-шароитларининг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.  

Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув якунида томонлар юртимиздаги меҳнат тизимида Ҳалқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясини  кенг татбиқ этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида мутахасислар иштирокида  қайта йиғин ўтказишга келишиб олишди. Халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси  халқаро меҳнат бюроси бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола, болалар меҳнати бўйича бош эксперт  Снежана Бедалли, муносиб меҳнат  дастурини ҳаётга татбиқ қилиш лойиҳаси  бош маслаҳатчиси Харри Талига, техник масалалар бўйича  бош маслаҳатчи  Стивен МакКлелленд  ҳамда муносиб меҳнат дастурини татбиқ этиш бўйича мутахасис Анастасия Дубовалардан таркиб топган.  Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистонда 2014-2016-йилларда муносиб меҳнат дастури”  2014-йилнинг апрель ойида имзоланган эди. Дастур уч стратегик йўналишни ўз ичига олган, хусусан ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш, болалар меҳнатидан зўравонлик билан фойдаланишга нисбатан конвенциялар қўллаш,  аҳоли, хусусан ёшлар бандлигини кенг кўламда таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш кабиларни ўз ичига олади. 

    Бошқа янгиликлар