Поезд ҳаракати ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади, деб хабар қилади"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ.
Ҳаракатланиш графигига кўра, жўнаш вақти Тошкентдан соат 20-15да, 07-54 да Олотга етиб боради. Соат 18-40 да Олотдан қайтади ва 07-12 да Тошкентга етиб келади.
Шунингдек, 22 октябрдан ҳафтанинг пайшанба кунлари Тошкент-Қўнғирот йўналишида қўшимча рейслар ҳаракатлана бошлайди.





