АсосийJamiyat

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди

Куни кеча Нью-йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Антони Жон Блинкен ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби ҳамда муносабатларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Баъзи минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди.

26 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШ Давлат департаменти вакиллари – давлат котиби ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал, давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Тодд Чапман билан учрашди.

    Бошқа янгиликлар