АсосийJamiyat

Уйингиздаги ҳайвонларнинг соғлиғига бефарқ бўлманг!

Уйингиздаги чорва моллари ёки ит-мушукларнинг ўз вақтида эмланишига қай даражада эътиборлисиз. Эътиборсизлик оқибатида ҳайвонлардаги  касалликлар сизнинг ҳғам ҳаётингизни хавф остига туширишидан хабарингиз борми? Уй ҳайвонларини эмлаш ва уларда бўладиган бошқа кўплаб юқумли касаликлар ҳақида Тошкент шаҳар давлат ветеринария  бошқармаси эпизотологи Турсунов Эрматга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

—Бугунги кунда чорва молларимизга қандай касаликлар хавф солиши мумкин?

—Асосан чорва моллари ўртасида қайд қилинадиган касаллик бу куйдирги. Уни қўзғатувчи микроблар юз йилгача тупроқ остида ётиши мумкин. Шу сабабли касаллик қайд қилинган ерларда қурилиш ишларини 100 йилгача амалга ошириб бўлмайди. Кўп учрайдиган касалликларидан яна бири - оқсил. Бунда молнинг ҳарорати кўтарилиб, сути камаяди, туёқлари тушиб кетади. Бруцеллёз ёки қора оқсоқ ҳам  хавфли юқумли касалликлардан бири. Мазкур касалликка чалинган қорамол бўғоз бўлса 6-7 ойлигида бола ташлайди, йўлдоши эса тушмасдан қорнида қолиб кетиши мумкин. Бу касалликнинг энг ёмон асоратлари шундаки касаллик инсонга сигирнинг сути, қаймоғи, гўшти орқали,  қўра ёки молхонанин тозалаётганда ҳаво томчи йўли билан ўтиши мумкин. Касаллик юқиши оқибатида аёл киши 6-7 ойлигида бола ташлаши, эркак кишини эса бепуштликкача  олиб келиши мумкин.

Факт

Айни пайтда биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 8450 бош қорамол, 9100 қўй, 482 от, 1юзи икки мингта парранда ва 62 мингдан зиёд  ит ва мушуклар мавжуд.

—Қандай чора-тадбирлар кўриш натижасида касалликларнинг олдини олса бўлади?

Бу касалликларга қарши ҳайвонни эмлаш керак бўлади, эмлама вакцинаси Республика ветеринария бош бошқармаси томонидан бепул берилади. Биз ҳам уйма-уй юриб, кимнинг уйида чорва моллари бўлса аниқлаб, кўрикдан ўтказиб ушбу касалликларга қарши эмлаш ишларини амалга оширирамиз.

Касаллик аниқланган чорва молларининг гўшти ҳам истеъмолга  яроқсиз бўлиб қолар экан-да?

- Бундай ҳолатда мол сўйилиб, қора молнинг гўшти усти очиқ қозонда уч соат пиширилади. Майда шохли ҳайвонларда қора оқсоқ касаллиги хавфлироқ бўлганлиги сабабли 1,5- 2 кгдан қилиб майдаланиб, усти очиқ қозонда уч соат пиширилиб эгасига қайтариб берилади. Бу гўштни истеъмол қилиш мумкин, чунки у тўла зарарсизлантирилади

—Кучук, мушук каби ҳайвонлар касалликка чалинса, қандай йўл тутиш керак?

- Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда ветеранерия бўлимлари мавжуд. Уйга олиб келинган ҳар бир янги ит  қутуришга қарши 7 кун ичида эмланиши керак. Агар мободо ит одамни ёки ҳайвонни тишлаган тақдирда ҳам дарҳол туман ветеранария бўлимига етиб бориши керак.

Мазкур касалликларни эмлаш мавсуми борми?

—Ҳар бир касалликларга қарши асосан баҳорда эмлаш ишларини амалга оширамиз.  Куйдирги касаллигига қарши  йилда бир марта эмланса, оқсил касаллигига қарши эмлаш йилда икки марта амалга оширилади. Қутуришга қарши уч ойликкача бўлган кучук болалари эмаланади ва бу ҳолат 14 кундан кейин яна қайтарилади. Кейинчалик эмлаш  бир йилда бир мартда амалга оширилади.

—Шаҳарда ит ва мушукларни сақлаш ва сайрга олиб чиқиш бўйича қандай қоидалар, йўл-йўриқлар жорий қилинган?

—Кўчаларда итларни  сайрга олиб чиқувчилар 14 ёшдан ошган бўлиши, итларнинг  тумшуғида туимшуқбоғ тақилиши,  тасмаси калта бўлиши керак. Қачонки қўшнилари рози бўлсагина ҳар бир хонадон эгаси  битта ит ва битта мушук боқиши мумкин. Агар мабодо маҳаллангизда ёки кўп қаватли уйларингиз олдида дайди ит ёки мушукларга кўзингиз тушса, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси қошида дайди ва қаровсиз итларни тутиш ташкилотининг 2274801, 2274805, 2477227 телефонларига қўнғироқ қилинг, шунда махсус автомошинада уларни тутиб олиб кетишади.

                                      Феруз МУҲАММАД тайёрлади. 

    Бошқа янгиликлар