АсосийShou-biznes

Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, «Ўткан кунлар» фильмидаги Отабек, «Улуғбек юлдузи» фильмидаги Али Қушчи каби ўнлаб образлари орқали томошабинлар қалбидан абадий жой олган Ўлмас Алихўжаев 74 ёшида вафот этди.

Шу муносабат билан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси актёрнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Ўз навбатида “Даракчи” таҳририяти ҳам Ўлмас Алихўжаевнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор этади.

 

    Бошқа янгиликлар